Яшнобод туман ҳокимлиги мактаб ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов эълон қилади
Танлов предмети – туман ҳудудида жойлашган 30, 52, 67, 149-сонли мактаблар ошхоналарини эълон қилинган танлов асосида ғолиб тадбиркорларга шартнома асосида ижарага бериш.
ТАНЛОВНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ:
Танловда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, ҳар қандай юридик шахслар иштирок этиши мумкин.
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
– мактаб ошхонасида ўқувчилар учун соғлом овқатланишни ташкил этиш;
– мактаб ошхонасида таъқиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар савдосига йўл қўймаслик;
– мактаб ошхонасидан мақсадли ва тўғри фойдаланиш;
– мактаб ошхонасини замонавий технологик жиҳозлар (бир хил идиш-товоқ, музлатгич, пишириш печлари ва зарур асбоб-ускуналар) билан таъминлаш;
– мактаб ошхонасининг овқатланиш залини замон талаблари асосида ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ва дид билан (стол-стул, дастурхон, турли мавзулардаги чақириқ шиорлари, таомнома ва бошқа) жиҳозлаш;
– мактаб ошхонаси ва овқатланиш залини санитария қоидалари ва гигиена талабларига тўлиқ риоя қилиш;
– таомларни сифатли ва маззали тайёрлаш, озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаш;
– ижара шартномаси асосида коммунал хизматлар (газ, совуқ сув, иссиқ сув, электр энергия, чиқинди) учун белгиланган муддатларда тўловларни амалга ошириш;
– ижара шартномаси бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ:
– иштирок этиш учун ариза;
– умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома;
– махсус моддий техника базаси ва озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома;
– бўш айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисида маълумотнома;
– тадбиркорнинг мактаб ошхонасининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича истиқбол режаси ва таклифлари;
– тадбиркор томонидан тасдиқланган мавсумий намунавий таомномалар.
Танлов таклифларининг кўриб чиқилиши бевосита комиссия мажлисида амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш учун аризалар 2018 йил 10 август соат 12.00 га қадар туман халқ таълими бўлимида (“Баркамол авлод” болалар маркази биноси, тел. 296-02-71) қабул қилинади.
Қўшимча маълумотларни (8 71) 298–93–60 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Манба: www.yashnobodnews.uz