Юртимиз умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили бошланди. Шу кунларда ота-оналар фарзандлари учун мактаб формалари, китоб ва бошқа зарур дарсликлар, жиҳозлар харид қилишга алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Яшнобод тумани халқ таълими бўлими, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасининг 2018 йил 25 июлдаги “Мактаб ўқувчиларини 2018-2019 ўқув йилида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва ўқув қуроллари билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида”ги 274-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан тумандаги 152 ва 216-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 2018 йил 1 августдан “Мактаб бозорлари” ташкил этилди. Белгиланган мактабларда ташкил этилган “Мактаб бозорлар”ида 26 турдаги маҳсулотлар мавжуд бўлиб, сотилаётган ўқув қуролларининг сифатига, айниқса ёзув дафтарларининг жилдларидаги суратларнинг ўқувчилар маънавияти ва хулқ-атворига салбий таъсир этмайдиган бўлишига эътибор қаратилган.
Л. Даулетназарова,
Яшнобод тумани ХТБ дарсликлар бўйича мутахассис
Манба: www.yashnobodnews.uz