Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 8 март – Хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Пойтахтимизнинг “Бехрўз” тўйхонасида Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган байрам тадбирига жамиятимизнинг турли соҳаларида фидокорона хизмат қилаётган фаол опа-сингиллар, меҳнат фахрийлари ва бошқа ижтимоий соҳа вакиллари таклиф этилдилар.
Тантанани Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров очди ва тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аёлларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, қобилият ва интилишларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Байрам тадбирида бир гуруҳ фаол аёллар туман ҳокимлиги ва туман хотин-қизлар қўмитасининг махсус дипломлари билан тақдирландилар.
Тадбирда қатнашган онахонлар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, хотин-қизлар ташкилотлари, турли вазирлик ва идоралар вакилалари тўкин дастурхон атрофида суҳбат қурди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган бадиий дастур йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.
Манба: www.yashnobodnews.uz