ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ЯШНОБОДГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида хорижий инвестицияларни жалб этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча туман ҳокимлигига Хитойнинг  машҳур Beizhong Yilim Pharm Tech Co., Ltd  корхонаси вакиллари ташриф буюришди. Меҳмонларни туман ҳокимининг инвестиция, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари буйича ўринбосари Лазиз Темиров бошчилигидаги мутахассислар кутиб олди.

Учрашувда хитойлик жаноб Лин Хуйиронг раҳбарлигидаги инвесторлар яқин келажакда Яшнободда замонавий тиббий-илмий марказ яратиш таклифлари билан ўртоқлашдилар. Меҳмонларга Tashkent Plast Polimer компанияси раҳбари Баҳодир Абдуллаев ҳамроҳлик қилди.

Тадбир сўнггида туман ҳокими ўринбосари Лазиз Темиров меҳмонларга махсус эсдалик совғаларни тақдим этди.

Манба: www.yashnobodnews.uz