Яна бир неча кундан сўнг, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.
Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Тузел” маҳалла фуқаролар йиғинида 15-Тузел сайлов округидан Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Хожиакбар Тиллашайхов билан сайловчилар учрашуви ўтказилди.
Унда дастлаб ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти билан таништириб ўтди. Сўнгра Хожиакбар Тиллашайхов ўзининг сайловолди дастури ва режалари ҳақида йиғилганлар билан ўртоқлашди.
Учрашувда сайловчилар номзодга ўзларининг бўлажак сайловолди фикрлари билдириб, уларни ўйлантираётган саволларига жавоб олдилар.
Манба: www.yashnobodnews.uz