Одатда, йил охирида қўлга киритилган турли соҳаларда ютуқлар сарҳисоб қилинади, янги йил режалари белгилаб олинади. Яна бир неча кундан сўнг, халқимиз Янги — 2020 йилни кутиб олади.
Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва молия бошқармаси соҳа бўйича амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилишди. Пойтахтимиздаги мавжуд ўн бир туман молия бўлимлари ўртасида бир неча йўналишлар бўйича фаоллик кўрсатган ва муваффақиятга эришганлар алоҳида эътироф этилди.
Якунда “Йилнинг энг намунали молия бўлими” номинациясида Яшнобод тумани молия бўлими ғолиб, деб топилди. Ҳайъат томонидан ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Манба: www.yashnobodnews.uz