Болалар масалалари бўйича Яшнобод туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиш муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокамада 4 нафар вояга етмаган ёшлар таълимга жалб қилинди ва яна 2 нафар боланинг ота-онасига нисбатан қонунда белгиланган тартибда жарима белгиланди.
3 нафар вояга етмаган ёшлар туман ИИОФМБ ХПБга якка тартибда ишлаш учун рўйхатга олинди ва 1 нафар вояга етмаган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилиши юзасидан қарор қабул қилинди.
Муҳокама иштирокчиларига вояга етмаган ёшлар тарбияси юзасидан тушунчалар берилди.
