Яшнобод туманига қўшилган янги ҳудудлар обод бўлмоқда

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳудудларда олиб борилган хатлов ишлари натижаларига кўра, Қибрай туманидан Яшнобод туманига жами 2 107,4 га ер, шундан 1 002,6 га қишлоқ хўжалиги ер майдони ҳамда қатор ижтимоий объектлар ўтказилди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига қўшилган 8 та маҳаллада ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Мана бугундан “Баҳор” маҳалласини асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. Жараёнларга махсус техника ва мутахассисла жалб қилинган.

Умумий ҳисобда маҳалланинг 20 минг кв. метр майдонига асфальт ётқизиш режалаштирилган.