Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Янгиобод бозорини олдидаги йўл қисмида қувурни алмаштириш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги ва йўлга асфальт қопламаси ётқизилмаганлиги маълум қилинди.
Ҳақиқатан ҳам мазкур ҳудудда “Сувсоз” ДУКнинг Яшнобод туман бўлими томонидан қувурларни алмаштириш ишлари олиб борилган.
Шуни маълум қиламизки, об-ҳавонинг ноқулай келиши туфайли айни вақтда асфальтлаш ишларини бажаришнинг иложи бўлмаяпти.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши ва ёмғирлар тиниши билан мазкур йўл қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
“Сувсоз” ДУКнинг Яшнобод туман бўлими келтирилган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўрайди.
