Яшнобод туманида “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида кураш бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида Яшнобод тумани прокурори соврини учун мусобақа ўтказилди.
Мусобақада Тошкент шаҳри курашчилари билан бирга Вьетнам мамлакатидан келган полвонлар ҳам иштирок этди.
Ғолиб ва совридорларга медал ва эсдалик совғалари топширилди.
Мусобақанинг умумжамоа ҳисобида яшнободлик спортчилар биринчи ўринни эгаллаб, асосий соврин кубокни қўлга киритишди.
Мусобақада элимиз суйган санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга яхши кайфият улашди
