Жорий йилнинг 1 июль куни Яшнобод тумани Ойдинкўл МФЙ ёшлар етакчиси ташаббуси билан 227-сонли ихтисослаштирилган давлат мактабида «30 июнь Ёшлар кунига бағишлаб ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Яшнобод туманига қарашли Миллий Гвардия ва «Ватанпарвар» ташкилоти билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.
Соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болалар иштирокида 5та муҳим ташаббус доирасида кўргазмалар, рақс, спорт ва Миллий Гвардиянинг намунали ҳарбий оркестри, камондан ўқ отиш бўйича мастер класс ҳамда «Яшнобод Ўқув СТК» УК спорт техника кўргазмалари билан болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда ҳамма ўз ҳиссасини қўшди.