Бугун Яшнобод туманида жойлашган 61-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Яшнобод тумани 66 та маҳалла ёшлар етакчиларининг 6 ойлик иш фаолияти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Раҳимова ёшлар етакчилари билан учрашди, Яшнобод туманидаги ёшлар етакчилар фаолияти танқидий ўрганилиб, 66 та маҳалла ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга ошириши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқлар билдирди.
Бундан ташқари туманда фаолият олиб бораётган ташкилот раҳбарлари ва сектор котиблари билан суҳбатлашиб хамкорликдаги ишларни янада кучайтириш лозимлиги, ўз ишида сускашликка йўл қўйган етакчиларга интизомий чоралар кўриш бўйича ҳам топшириқлар берилди.