Яшнобод туманидаги ўқув муассасаларида 2022-2023 ўқув йилига тайёрлиги кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси Сенатор Сагдуллаев Шомансур Шохсаидович, Тошкент шаҳар халқ таълим Бош бошқармаси бошлиғи ҳамда халқ депутатлари, Яшнобод тумани Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 340, 216, 215 мактаблари ўрганилди.
Мактаблар янги 2022-2023 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриши, ўқувчиларнинг таҳсил олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши, мактабларнинг моддий-техник базаси ҳолати юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларга тегишли кўрсатма берилди.