«Спорт – саломатлик гарови” шиори остида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 313-давлат мактабгача таълим муассасасида ҳам спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбир ташкил этилди. Тадбирда муассаса ходимлари дастлаб икки гуруҳга ажралган ҳолда 5 та шарт бўйича беллашдилар.

Югуриш, арқон тортиш, нишонни аниқ мўлжалга олиш каби шартларни бажаришда жасоратлилик, эпчиллик ва чаққонлик каби жисмоний сифатларига катта эътибор берилди.

Машғулотлари сўнгида хотин-қизлар билан жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг саломатликка ижобий таъсири бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Мусобақа сўнгида эса ғолиб бўлганлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар!