Расмий_муносабат

Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги «Иқбол» маҳалласи тол ариқ 2-тор кўчасида асфальт ишлари чала қолганлиги тўғрисида ҳабар тарқалган эди.

Шуни маълум қиламизки, Яшнобод тумани «Иқбол» маҳалласи 2- Толариқ кўчасида истиқомат қилувчи аҳолидан тушган ариза ва шикоятлар асосида мазкур кўчадаги эскирган оқава сув тармоқлари янгисига алмаштирилди.

Бирданига асфальт қопламаси ётқизиш йўлсозлик талабларига кўра хавфли, яъни ковланган жойларда чўкиш ҳолати юзага келиши мумкинлиги инобатга олиниб, вақтинчалик чора ва аҳолига ноқулайликлар яратмаслик учун йўлнинг ковланган қисмигина таъмирланди.

Яқин вақт ичида обод маҳалла дастури асосида «Иқбол» маҳалласи 2-Толариқ кўчасида асфальтлаш ишлари бошлаб юборилади.