Айни дамларда Яшнобод туманидаги 67-сон оилавий поликлиника биносида ташкил этилган «Соғломлаштириш акцияси» давом этмоқда.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Айни дамларда Яшнобод туманидаги 67-сон оилавий поликлиника биносида ташкил этилган «Соғломлаштириш акцияси» давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз акцияда сиз бепул тиббий кўрикдан ўтишингиз ва малакали мутахассислардан тиббий маслаҳатлар ва тавсиялар олишингиз мумкин. Акция кечгача давом этади.

Бундан ташқари, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан ўтказилиши мўлжалланаётган, Сайёр қабулга мурожаат қилиб, соғлигингизни тиклаш борасида ўзингизни қийнаётган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Соғлигингизга эътиборли бўлинг, «Соғломлаштириш акцияси»да фаол иштирок этинг!