Tashkent Land телеграмм тармоғида Содиқ Азимов кўчаси, 1-йўлакдаги кўча носоз ва таъмирталаб ҳолатда эканлиги борасида эътироз билдирилиб, мутасаддилардан кўчани таъмирлашда амалий ёрдам беришлари сўралган.
Ушбу масала юзасидан шуни маълум қиламизки, тумандаги мавжуд автомобиль йўллари ҳамда ички кўчаларни таъмирлаш юзасидан Дастур шакллантирилган бўлиб, шу Дастурга асосан туманда режа асосида ишлар давом эттирилмоқда. Ушбу мурожаатда кўрсатилган манзил бўйича молиялаштириш ишлари амалга оширилганидан сўнг, таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.
