Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани “Бойқўрғон” маҳалласидаги йўлларнинг ўта таъмирталаблиги ҳамда маҳаллада ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилмагани тўғрисида хабар тарқалган эди.

Ҳокимлик мутасаддилари томонидан ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва юзага келган бир қатор камчиликлар тўлиқ бартараф қилинди.