Бугун Яшнобод тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида туман хокими Б.Рахманкулов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарорига асосан Яшнобод туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тумандаги ижтимоий объектлар, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли хонадонларини қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботи тингланди ва мазкур йўналишда ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.