Яшнобод туманидаги “Ташисти” махалласида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилмоқда.

Яшнобод туманидаги “Ташисти” махалласида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилмоқда. Ярмаркада канцелярия буюмлари, гўшт, картошка, пиёз, тухум ва ёғ сингари асосий турдаги маҳсулотларни сотиб олишингиз мумкин.

Ярмаркада гуруч, турли турдаги мева ва сабзавотлар, ун маҳсулотлари, товуқ гўшти ва бошқа маҳсулотлар ҳам сотилмоқда.

Ярмарка давомида маҳалла фуқаролари учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Яшнобод туман хокимлиги томонидан кўчма ярмаркалар эртага ҳам режалаштиртлмоқда.

Бу ташаббус маҳалла аҳолиси томонидан ижобий кутиб олинди.