Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Кушербаевга мурожаат телеграм каналида фуқаро Эргашева Мунира Лутпилло қизи томонидан Яшнобод тумани Иззат кўчасида янги курилаётган кўп қаватли уйлар шартнома бўйича 2022 йил декабрь ойига қадар битиб топширилиши керак бўлсада лекин бугунга қадар қурилиш ишлари якунланмаган деган мазмунда хабар тарқалган эди.

Яшнобод тумани ҳокимлиги фуқаро Иргашева Мунира Лутпилло қизининг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Яшнобод тумани, Хосиятли МФЙ, Иззат кўчаси-58 манзили буйича жойлашган 8 та баланд қаватли уйларнинг хозирги пайтгача амалда оширилган ишлари:
– 184 та хонадондан иборат 3 тартиб рақамли уйнинг асосий қурилиш ишлари том қисми 100%, ташқи мухандислик тизимлари (сув, электр, газ) 100%, ташқи фасад қисми 100%, ховли қисмининг ободонлаштириш ишлари 100%, лифт ўрнатиш 100%га пластик ром ва эшик ўртатиш 100% га кириш темир эшиклари 100% га бажарилиб тўлиқ фойдаланишга топширилган.
– 184 та хонадондан иборат 4 тартиб уйнинг асосий қурилиш ишлари том қисми 100%, ташқи муҳандислик тизимлари (сув, электр, газ) 100%, ташқи фасад қисми 100%, ҳовли қисмининг ободонлаштириш ишлари 100%, лифт ўрнатиш 100%га пластик ром ва эшик ўрнатиш 100% га кириш темир эшиклари 100% га бажарилиб тўлиқ фойдаланишга топширилган.
– 176 та хонадондан иборат 5 тартиб рақамли уйнинг асосий қурилиш ишлари том қисми 100%, ташқи муҳандислик тизимлари (сув, электр, газ) 100%, ташқи фасад қисми 100%, ҳовли қисмининг ободонлаштириш ишлари 100%, лифт ўрнатиш 100%га пластик ром ва эшик ўрнатиш 100% га кириш темир эшиклари 100% га бажарилиб тўлиқ фойдаланишга топширилган.
– 176 та хонадондан иборат 6 тартиб рақамли уйнинг асосий қурилиш ишлари том қисми 100%, ташқи мухандислик тизимлари (сув, электр, газ) 100%, ташқи фасад қисми 100%, ҳовли қисмининг ободонлаштириш ишлари 100%, лифт ўрнатиш 100%га пластик ром ва эшик ўрнатиш 100% га кириш темир эшиклари 100% га бажарилиб тўлиқ фойдаланишга топширилган.
– 192 та хонадондан иборат 7 тартиб рақамли уйнинг асосий қурилиш ишлари том қисми 100%, ташқи муҳандислик тизимлари (сув, электр, газ) 100%, ташқи фасад қисми 100%, ҳовли қисмининг ободонлаштириш ишлари 90%, лифт ўрнатиш га пластик ром ва эшик ўрнатиш 100% га кириш эшиклари 100% бажарилган бўлиб қурилиш ишлари давом этмоқда.
– 192 та хонадондан иборат 8 тартиб рақамли уйнинг асосий қурилиш ишлари том қисми 100%, ташқи муҳандислик тизимлари (сув, электр, газ) 100%, ташқи фасад қисми 90% га, ҳовли қисмининг ободонлаштириш ишлари 100%, лифт ўрнатиш 100% га пластик ром ва эшик ўрнатиш 95% га кириш эшиклари 100% бажарилган бўлиб қурилиш ишлари давом этмоқда.
– 199 та хонадондан иборат 1 тартиб рақамли уйнинг асосий қурилиш ишлари том қисми 100%, ташқи муҳандислик тизимлари (сув, электр, газ) 100%, кириш эшиклари 100% ташқи фасад қисми 50% га, ҳовли қисмининг ободонлаштириш ишлари 90%, лифт урнатиш 80%, пластик ром ва эшик ўрнатиш 80% га кириш эшиклари 100% бажарилган бўлиб қурилиш ишлари давом этмоқда.
– 192 та хонадондан иборат 2 тартиб рақамли уйнинг асосий қурилиш ишлари том қисми 100%, ташқи муҳандислик тизимлари (сув, электр, газ) 100%, кириш эшиклари 100% ташқи фасад қисми 80% га, ҳовли қисмининг ободонлаштириш ишлари 90%, лифт урнатиш 95% пластик ром ва эшик ўртатиш 90% га бажарилган бўлиб қурилиш ишлари давом этмоқда.
⦁ Яшнобод туман хокимлигининг зиммасига 4 та курилиши тугалланмаган уйларни Давлат қабул коммисиясидан ўтказиш юклатилган булиб, хозирги кунда 7,8-уйлар Давлат қабул қилиш коммисиясидан ўтиб, хонадон эгалари ўз кадастрларини олмоқда. 2-уйнинг кадастр тўловлари тўланиб, Давлат қабул коммисиясидан ўтмоқда.