Мурғак қалб эгаларига меҳр кўрсатиш, уларга доимо эътибор қаратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади.
Яшнобод туманида ҳам янги йил байрами арафасида улар қалбида ана шундай туйғуларни кучайтириш мақсадида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Бугун Яшнобод туманидаги 103-сонли мактаб-интернатида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болажонларга туман ҳокими Бахтиёр Рахманкулов назорати остида Президент совғалари ўз эгаларига топширилди.
Юртбошимизнинг болажонларга аталган байрам совғалари бу мурғак қалбларга завқу-шавқ, ўзгача таассуротлар берди.
Яшнобод тумани сектор рахбарлари ҳамда тумани ҳокими ўринбосари болажонларни янги йил билан қутлаб, улардан келажакда ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган буюк инсонлар етишиб чиқишига умид билдирдилар.