«Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 6-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича хабар

2025-йил 6-январдан 31-январгача Яшнобод туманидаги барча маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари ташкил этилади. Маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш учун хатлов жараёнлари бошланди.

Ушбу жараён 31-январгача давом этади.

Ҳурматли маҳалладошлар! Мазкур жараёнда фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Сизнинг фикр ва таклифларингиз биз учун муҳим!