Яшнобод тумани мактабида волейболга эътибор ва ютуқлар

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 282-сонли умумтаълим мактабида нафақат ўқувчилар, балки педагог-ходимлар ҳам жисмоний тарбия ва спорт тўгаракларига жалб этилмоқда. Бунинг натижасида аёллар волейбол жамоаси шаҳар ва республика миқёсида ғолиб ва совриндорлар қаторида эътироф этилмоқда.

Яқинда улар Тошкент шаҳар босқичида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб бўлган эди.

 

Бугун Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари мактабга ташриф буюриб, директор Муножот Довуловага ташаккурнома ва эслатма совғаси топширди.