ЮРТИМНИ МАДҲ ЭТАМАН

   Ватан дея уради юрак!!!  

Эй, она замин, муқаддас тупроқ,

Сени қўшиқ қилиб куйлагим келар.

Яна нима бордир сендан азизроқ,

Ҳатто чақалоқ ҳам сенга талпинар.

 

Ватан! Сен мен учун онамдек азиз,

Бир лаҳза узилгим келмас бағрингдан.

Тинчлик маёғисан, аммо ва лекин

Қаҳри қаттиқлар ҳам қўрқар қаҳрингдан.

 

Ўзбекнинг байроғи юксакда бугун,

Ҳамма ҳавас ила бизга боқади.

Чунки томирларда ўзганинг эмас –

Юртига содиқлар қони оқади.

 

Атрофга теранроқ боққин, юртдошим,

Қалдирғоч учмоқда кўкда шўҳ-шодон.

Қалбингга садоқат оловин ёққин,

Сени улғайтирган – шу азиз Ватан!

 

                 Қасамёд!!!

Қасамёд қилдимми, ортга йўқ йўлим,

Бузмасман, соврилиб кетса ҳам кулим,

Бузмасман, зор еғлаб турса ҳам Гулим,

Бузмасман, бузмоқлик-тириклай ўлим.

 

Йўлимга кўз тиккан суюкли ёрим,

Гар мени кутмаса, қилмайман ўкинч.

Менинг баҳтим бўлар, ўша дилдорим,

Яшаса бахтиёр замонларда тинч.

 

Тинчлик энг катта бахт дейсиз-ку, она,

Мен тортай доимо насли-зотимга.

Сиз дуо қилинг тинч бўлсин замон,

Илло, гард тегдирмам ҚАСАМЁДимга.

 

Дўстижон, аҳдингга содиқ бўл ҳар дам,

Иссиқ-совуқ адо қилса ҳам танни.

Унутма кечирмас, Яратган эгам,

Аждодлар руҳини чирқиратганни.

 

             Буюк элим!!!

Ўзбек юрти эзгуликка макон бўлди,

Мустақиллик интилганга имкон бўлди,

Ўргилайки, қандай баҳтли замон бўлди,

Олға босгин энди мудом, буюк элим.

 

Дўстлик ипин маҳкам боғла узилмасин,

Оға-ини қадрдонлик бузилмасин,

Қаддинг ғоз тут, дард аламинг сезилмасин,

Юртбошиси адолатли, суюк элим.

 

Ғанимларнинг ғийбатига учмагайсан,

Таъмагирнинг ёвғонидан ичмагайсан,

Аждодларинг ўгитидан кечмагайсан,

Азиз бошинг баланд тутгин, улуғ элим.

 

Гар томчилар бирлашмаса сел бўлмагай,

Қатра сувлар йиғилмаса кўл бўлмагай,

Нияти шум, ёдингда тут, эл бўлмагай,

Ҳурриятни омон сақла, ғолиб элим.

 

Юзи йўқла юзлашмагин, бўл тескари,

Йўлингга ғов бўлолмайди улар бари,

Собитликни шиор билгин мақсад сари,

Номингга ҳеч доғ тушмасин, мағрур элим.

 

Озод юртда менинг қалбим осмон бўлди,

Заҳмат чекдинг- чўлу саҳро бўстон бўлди,

Ўзбек номи жаҳон аро достон бўлди,

Ўз юртидан боши мағрур, сарбон элим.

 

Аҳмаджон ТУРСУНОВ,

ИИВ ҚҚББга қарашли 7801-ҳарбий қисм катта муҳандиси, капитан