Яшнобод тумани ИИОФМБ мажлислар залида ўтказилган тадбирда туман ИИОФМБ бошлиғи подполковник О. Каимходжаев, туман прокурори З. Зиядуллаев ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Р. Аширматов иштирок этди.
Учрашув давомида пробация назоратидаги шахсларга бандлик, касбга қайта ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар, уй-жой масалалари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар юклатилди.
Тадбирда хусусий секторда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳам иштирок этиб, ўз корхоналари фаолияти, иш шартлари ва мавжуд вакансиялар ҳақида маълумот бердилар ҳамда ишсиз фуқароларни ишга таклиф қилдилар.