Расмий муносабат

 

Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари доирасида ижтимоий тармоқларда тарқалган кабел симларининг узилишига оид хабарлар юзасидан маълум қиламизки, бу ишлар «Обод маҳалла» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Мазкур дастурга мувофиқ, эски ва бетартиб ҳолатда ўрнатилган ташқи симлар олиб ташланмоқда. Бу кабеллар ўрнига замонавий, хавфсиз ва тартибли ҳолда янги коммуникация линиялари ўтказилмоқда.

Барча ишлар белгиланган тартиб ва лойиҳа асосида, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилмоқда. Ҳар қандай муаммо ва техник носозлик ҳолатларида аҳоли маҳаллий ҳокимият ёки тегишли хизмат кўрсатувчи корхоналарга мурожаат қилиши мумкин.