2025-йил 6-январдан 31-январгача Яшнобод туманидаги барча маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари ташкил этилади. Маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш учун хатлов жараёнлари бошланди.
Ушбу жараён 31-январгача давом этади.
Ҳурматли маҳалладошлар! Мазкур жараёнда фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Сизнинг фикр ва таклифларингиз биз учун муҳим!