Давлат тиббий суғуртаси тизими ҳақида аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш мақсадида ҳудудларда тарғибот ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Навбатдаги учрашув – Яшнобод туманида!
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти, 60 дан зиёд маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ва фуқаролар иштирок этди.
Мақсад – аҳолини хабардор қилиш!
Учрашувда тиббий суғурта тизимининг аҳамияти, унинг афзалликлари ҳамда амалиётга татбиқ этиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тарғибот ишлари давом эттирилади.
Аҳолини тиббий хизматдан янада самарали фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида ушбу йўналишдаги фаолиятимиз келгусида ҳам изчил давом этади.