БЕШ НОМЗОД БИЛАН УЧРАШУВДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 24-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялардан кўрсатилган беш номзод билан сайловчилар учрашуви ўтказилди.

Унда 143-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муаттархон Абдуллаева, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муқаддас Ахмеджанова, Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Хуршид Қурбонов, Экологик партиядан кўрсатилган номзод Ольга Литвиновалар ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Вячеслав Кан қатнашдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz