Бугун туман ҳокимлиги ҳамда Яшнобод туман Мудофаа бўлими билан ҳамкорликда Ватан химоячиси деган шарафли касбга ўз ҳаётини бағишлаган меҳнат фаҳрийси генерал Aбдуллаев Қаҳрамон Шукуровични 70 ёшга тўлганлиги муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар Мудофаа бошқармаси, “Жангчи” афғон фаҳрийлари ва ногиронлари уюшмаси вакиллари ҳамда Мудофаа вазирлиги фаҳрийси Ф.Усмоновлар иштирок етди.
Тадбирга ташриф буюрган ҳамкор ташкилот вакиллари томонидан меҳнат фаҳрийси генерал Қ.Aбдуллаевга ташаккурнома ҳамда есдалик совғалари топширилди.