Бугун эрта тонгдан туманимиздаги «Корея маданият маркази» комплексининг очиқ майдонида туман ҳокими Б. Рахманкулов бошчилигида туман сектор раҳбарлари, ички ишлар, маҳалла, ободонлаштириш, БСК, фавқулодда вазиятлар, ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқа тегишли идора ва ташкилот ходимлари иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманимизни маҳаллалар кесимида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ижтимоий химояга мухтож оилалар холидан хабар олиш ва яна бир қанча йўналишлар бўйича аниқ топшириқлар ва вазифалар белгилаб берилди.
Шу ўринда тумандаги маҳалла раислари томонидан, маҳаллалардаги хозирги мавжуд муаммолар туман хокими олдида кўтарилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.