Бугун, янги ўқув йилининг биринчи кунида Яшнобод туманидаги 61-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 540 ўринга мўлжалланган янги биноси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими, Тошкент шахар ҳалқ депутатлари, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва ўқувчилар иштирок етдилар.
Бу йил 61-мактабнинг 1-синфига 245 нафар ўқувчи қабул қилиниб уларнинг барчаларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси ва дарсликлар тўпламидан иборат Президент совғалари топширилди.
Шу жумладан Яшнобод туманидаги барча мактабларнинг 1-синфига жами 4865 нафар ўқувчи қабул қилинди ва Президент совғалари топширилди.