Бугун Яшнобод тумани “Парвоз” маҳалласида жойлашган 306-сонли Мактабгача таълим ташкилоти мукаммал тамирланиб фойдаланишга топширилди.
Ушбу ДМТТ ниинг очилиш маросимида Яшнобод тумани ҳокими Б.Раҳманкулов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Туман маҳаллий бюджет маблағлари хисобига замон талабларига жавоб берадиган янги таълим муассасаси Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан чин маънода болажонлар учун байрам совғаси бўлди.
Маълумот учун 306-ДМТТ га қабул
15-сентябрь санасидан бошланади. Ушбу ДМТТ да 10 та гуруҳ мавжуд бўлиб, 300 та бола қабул қилинади. 306-ДМТТ спорт йўналишига ихтисослаштирилган бўлиб, жисмоний тарбия бўйича алоҳида спорт заллари ҳам мавжуд.