«Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Яшнобод туманида «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 21 июл куни соат 10:00 да “Oziq ovqat standart carton” МЧЖ (“Nodir kafellari” МЧЖ) корхонасида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Ҳоким ёрдамчиларининг кўмаги асосида ишсиз фуқаролар ярмаркага ташриф буюриб, корхонада қандай бўш иш ўринлари мавжудлиги ва мутахассис сифатида ривожланиш ҳақида маълумотларга эга бўлди. Тадбир давомида 300 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилиниб, 50 нафар ишга жойлашди.