“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” мавзуида тадбир ўтказилди.

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” мавзуида тадбир ўтказилди.

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Қўмита, Республика Маънавият ва Маърифат Кенгаши ва Яшнобод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Яшнобод тумани “Махмур” маҳалласида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Қўмитанинг бош мутахассиси, Яшнобод тумани ҳокимнинг маслаҳатчиси, Яшнобод тумани маънавий-маърифий тарғибот ва ташвиқот гуруҳи раҳбари , Яшнобод тумани “Махмур” маҳалласи фаоллари, ёшлар ва нуроний отахон, онахонлар иштирок этишди.

Экстремизмга қарши курашиш ва давлат тили тўғрисидаги Қонунларнинг мазмун моҳияти кенг тушунтирилди ва тадбир иштирокчилари билан ўзаро савол жавоблар ҳам ўтказилди.

Шунингдек сўзга чиққанлар томонидан ёшларни ёт ғоялардан асраш, динимизга зид бўлган ёт қарашлар, экстремистик ва террористик оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ёт гоялар таъсирида нотўғри йўлларга кириб кетган ва ҳозирда қидирувда бўлган шахсларнинг расмлари кўрсатилиб ,» Жар ёқасида», » Сохта даъволар» видеофильмлари намойиш этилди.