Яшнобод туман ҳокимлиги ходимлари учун маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар бошқа мамлакатлар мисолида юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етиш, уни асраш нақадар муҳимлиги тўғрисида сўз юритишди.
Турли мавжуд таҳдидлар, уларга соғлом иммунитет ҳосил қилиш, ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни саралаш ва ўзи учун фойдалисини танлаш масалаларига тўхталинди.
Тадбир давомида иштирокчилар таклифларини бериш баробарида қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
