Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани “Жарқўрғон” маҳалласидаги камчиликлар акс этган хабар тарқалган эди.

📲Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани “Жарқўрғон” маҳалласидаги камчиликлар акс этган хабар тарқалган эди.

✅Шуни маълум қиламизки, Яшнобод туман ҳокими Б.Т.Рахманкулов ва туман сектор раҳбарлари “Жарқўрғон” маҳалласига келиб, бу ерда яшаётган аҳоли вакиллари билан учрашдилар ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўргандилар.

Аҳолининг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.