«Маънавият бошқалардан олдинда юриши керак» мавзусида семинар

Бугун Тошкент давлат стоматология институти фаоллар залида Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан «Маънавият бошқа соҳалардан олдинда юриши, янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак» мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
 

Ўтказилган ўқув семинарда Яшнобод тумани умумтаълим мактабларининг директорлари ҳамда директор ўринбосарлари иштирок этдилар.

 

Ўқув семинар давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар маънавий-маърифий тарғибот маркази раҳбар ва ходимлари мавзуга оид маърузалар билан қатнашдилар.