МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жойларда ташкил этилган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятидан аҳоли мамнун.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида мавжуд 57 маҳалла тўрт секторга бириктирилган. Секторлар доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Икромбек Тиллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан маҳалла фуқаролари йиғинлари, таълим муассасаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари, аҳоли хонадонларида ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишлари, профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Якка-ёлғиз кексалар, ногиронлар, спиртли ичимлик ичишга ружу қўйганлар, муқаддам судланганлар, шаърий никоҳ асосида яшовчилар, низоли оилалар, профилактик ҳисобда турувчи шахслар рўйхати шакллантирилиб, улар билан бевосита ишлаш тизими жорий этилган.

Қатор маҳаллаларда ички йўлларга шағал ётқизилди, асфальтланди. Ўрганиш, профилактик тадбирлар давомида кам таъминланган, оиласида ногирон фуқаро бўлган хонадонларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.

Ҳудуддаги ноқонуний қурилишларни босқичма-босқич бартараф этиш чора-тадбирлари кўриляпти. Бу эса жойларни янада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришда айни муддао бўлаётир.

Манба: www.yashnobodnews.uz