Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги ҳуқуқбузарликлик профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгаши аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туманда бўш ўринлар (вакансия) ҳамда ишсизларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тингланди.
Шунингдек, Туманда 2018-2019 ўқув йилига кўрилган тайёргарлик ишлари самарадорлиги натижалари муҳокама қилинди.
Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши қошидаги Фуқароларнинг кафоланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссияси аъзолари йиғилиши ҳам ўтказилди.
Йиғилишда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 30 майдаги 40/1-6-сонли қарорига мувофиқ, Фуқароларнинг кафоланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссияси таркиби ва ҳамда ушбу комиссиянинг фаолият кўрсатиш тартиби тасдиқланди. Ҳудудий комиссиянинг мажлислари заруратга қараб йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказиш белгиланди.
Тадбирда Яшнобод туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Бахтиёр Зокировнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги ахбороти тингланди. Бундан ташқари, уюшмаган ёшларни меҳнатга жалб қилиш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масаласи бўйича туман ҳалқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи Нодир Ҳайитов ҳисобот берди.
Манба: www.yashnobodnews.uz