“Ободонлаштириш ходимлари саломатлиги ойлиги» доирасида Яшнобод туманида ТОБ ходимлари учун режали тиббий кўрик тадбирлари давом этмоқда
Куни кеча туманимизда жойлашган 32 оилавий поликлиникада Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг бир гуруҳи тор мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнларида ходимлар лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтишди ва уларнинг соғлиғи турли тор соха мутахассис шифокорлар томонидан текширилиб, аниқланган хасталикларни даволаш бўйича тавсиялар берилди ва керакли дори-дармонлар ёзиб берилди.