Оилавий мустаҳкамлик – жамият барқарорлигининг асоси

 

Оила жамиятнинг муҳим бўғини бўлиб, уни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Яшнобод туманидаги «Дилбоғ» маҳалла идорасида бир нечта оилаларни яраштиришга қаратилган тадбир ташкил этилди.
 

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Турсунова, «Бувижонлар мактаби» ва «Оқила аёллар ҳаракати» раҳбарлари, шунингдек, отинойи ва имом-хатиблар иштирок этиб, оилавий низоларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар беришди.
 

Бундай тадбирларни мунтазам ўтказиш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш ва жамият барқарорлигига ҳисса қўшишга хизмат қилиши таъкидланди.
 

Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати