«Олмос» маҳалласида ўрганишлар

Тошкентдаги маҳаллалар аҳолиси муаммоларини ўрганиш учун жорий қилинадиган Инсон қадри индексини 8 та кўрсаткич асосида ҳисоблаб чиқиш таклиф этилган бўлиб, Яшнобод туманининг “Олмос” маҳалласида бу бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Туман ҳокими Б. Рахманкулов масъулларга маҳалладаги заиф нуқталарни аниқлаш ва уларни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича топшириқлар берди. Бунда хонадонларга кириб бориш, аҳоли билан мулоқот ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Инсон қардри индекси қуйидаги  соғлиқни сақлаш, таълим, хавфсизлик, бандлик, даромад, ҳаракатчанлик, демография, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик кўрсаткичларини ўз ичига олади.