“ОҚИЛА АЁЛЛАР” ҲАРАКАТИ ТУЗИЛДИ.

“ОҚИЛА АЁЛЛАР” ҲАРАКАТИ ТУЗИЛДИ.

Бугун жамиятда учинчи ренессанс пойдеворини қуриш учун, жамиятда янги маънавий макон яратишда маҳаллада обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган оналар маънавияти ва маърифати ниҳоятда зарур.

Бугун Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимининг Жамоатчилик тузилмаси- “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган ўқув маркази ўқув методик ва ташкилий ишлар бўйича бўлим бошлиғи Фазилат Ҳожиқулова туман “Оқила аёллар” ҳаракатининг етакчиси этиб сайланди. Ҳаракатнинг 30 нафар аъзосига ҳаракат йиғма ҳужжатлари ҳамда бейджиклари топширилди.

Бу ҳаракат том маънода маҳалланинг виждонига айланиши учун туман “Оқила аёллар” Ҳаракати аъзолари бир овоздан “мақсадимиз — ҳар бир оила, хонадон ва маҳалла мана шу улуғ ҳаракатнинг марказига айланиши зарур” дея — таъкидлашди!