ОҲАНГАРОН ШОҲ КЎЧАСИ ЯНАДА ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

Пойтахтимизнинг қай гўшасига борманг, бугун катта ўзгаришларнинг устидан чиқасиз. Шаҳримиздан гўзал водийга элтувчи Оҳангарон шоҳ кўчасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам фикримиз тасдиғидир.

Жумладан, «Обод маҳалла» Дастури асосида бу манзилда Яшнобод тумани 2-сектори томонидан Oҳангарон шоҳ кўчаси бўйида суғориш тизимларини таъмирлаш, ободонлаштириш, тозалаш ва кўкаламзорлаштириш, ноқонуний қурилмаларни бузиш тадбирлари жадал олиб борилмоқда.

Шунингдек, водий йўли билан боғловчи мазкур шоҳ кўча бошидаги “Роҳат” айланма чорраҳасини янада кенгайтириш ва автоқатнов учун қулайлик яратиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Келгусида бу ишлар ниҳоясига етказилса, бу йўл чорраҳасидаги тирбандликка барҳам берилади ҳамда атроф янада кўркамлашиши табиий.

Манба: www.yashnobodnews.uz