Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани, “Алимкент” кўчаси, 1-кириш йўлагидаги чиқинди ташлаш қутилари ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб кетилгани ва қайтариб жойига қўйилмагани, натижада аҳоли чиқиндиларни қаерда ташлашни билмаётганлиги хақида хабар тарқалди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Қуйида кўрсатилган манзилдаги камчилик туман ободонлаштириш булими томонидан зудлик билан бартараф этилди.