Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани Иззат кўчасида қурилган янги кўп қаватли уйларда фуқаролар яшаб келаётганлиги, аммо уларга ханузгача кадастр ҳужжатлари берилмаганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу низоли холат юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод тумани бўйича ходимнинг маълум қилишича, кадастр идораси томонидан ушбу турар жойларга барча зарур ҳужжатлар қонун доирасида берилган.

Ҳозирда қурувчи ташкилот томонидан фуқароларга нотариал идора орқали олди-сотди шартномаларини расмийлаштириб бериш ишлари қолган.

Шуни маълум қиламизки, ушбу жараён қурувчи ташкилот ва уй эгалари ўртасида амалга оширилиб, кадастр агентлиги ёки бошқа давлат идоралари мазкур жараёнга аралашиш ваколатига эга эмас.