Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани “Мухтор Ашрафий” кўчасида, йўл четида “Яшил макон” дастури асосида экилган дарахт кўчатлари сувсизликдан қуриб бораётгани хақида хабар тарқалди.
Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Тошкент шаҳар экология ва атроф-мухитни муҳофаза килиш бошкармаси Тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, юқорида келтириб ўтилган манзил бўйича керакли чоралар кўрилиб камчиликлар жойида бартараф қилинган.