Ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги Авиасоз 3-мавзе 49-кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи аҳоли оқова сув қувурларининг носозлиги, кириш йўлакларининг таъмирталаб аҳволга келиб қолгани, кўп қаватли уй атрофида болалар учун ўйингоҳ, ўтириш учун ўриндиқлар мавжуд эмаслиги ҳақида хабар тарқалди..
Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотга малумот берилган ва тез орада камчиликлар бартараф қилинади.
Айни дамларда юқоридаги камчиликлар бўйича ишлар бошланиб юборилган.